Қирғизистон Жогорку Кенешининг бугун бўлиб ўтган мажлисида депутатлар «Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисида»ги ва «Вазирлар Маҳкамаси ўртасидаги келишувни ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаларини муҳокама қилгани айтилмоқда. Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Кемпиробод (Андижон) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш масаласи муҳокамасида Президент Садир Жапаров ҳам иштирок этмоқда.
Жогорку Кенеш йиғилишида Садир Жапаров депутатларни Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги давлат чегараси ҳақидаги келишувни қўллаб-қувватлашга чақирди. Унинг фикрича, аввалроқ ҳисобот берган Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев вазиятни тўлиқ тушунтириб берган.
“Бизга қандай баҳсли ҳудудлар ўтганини кўрдингиз. Кемпиробод сув омбори остидаги ерлар Ўзбекистон томонига ўтиб кетишидан хавотирда бўлганларга мурожаат қилмоқчиман. Ташиевнинг маърузасида таъкидланганидек, 1965 йилда сув омбори остидаги 4127 гектар ер аллақачон Ўзбекистон томони билан алмаштирилган эди. Шунга қарамай, баъзилар сув омбори остидаги ер қуриб қолса, ўзбекники бўлиб қолади, деб шов-шув кўтариб, ер Ўзганда қолсин, деб ҳайқиряпти. Лекин сув асрлар давомида қуриб қолгани йўқ”, – деди мамлакат раҳбари.
Давлат раҳбари бу содир бўлган тақдирда ҳам ушбу ерларни айирбошлаш мумкинлигини таъкидлади. Унинг фикрича, шунинг учун ўзганликлар шошмасликлари керак. «Биз бу ерларни ҳатто бир йил, 10 ёки 100 йилдан кейин ҳам сув остида алмаштира оламиз, лекин ундан олдин ўзимиз фойдаланишимиз керак. Бугунги келишувни тузиб, чегара масалаларига чек қўйиш керак. Нафақат Ўзган бўйлаб, балки бутун республика бўйлаб узунлиги 1,5 минг км бўлган чегаралар масаласи ҳал қилинмоқда», – деди Жапаров.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!