Шухрат Тагаймуратович Полванов Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига беш йил муддатга сайланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Сенатнинг 35-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосарини сайлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалалалар кўриб чиқилди.
Сенаторлар муҳокама натижасида Шухрат Тагаймуратович Полвановни судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига беш йил муддатга сайлади.
Шундан сўнг сенаторлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала муҳокама қилинди.
Сенатнинг қабул қилинган қарорига мувофиқ Гулнора Анваровна Мирзаева, Абдикамал Абдималикович Абдикаримов ва Аскар Танирбергенович Бекманов Олий суднинг судьяси лавозимига ўн йиллик муддатга сайланди.
Шунингдек, М.А.Назаров, Ж.И.Гайбуллаев, Б.А.Наимов, А.К.Тўхташев Олий суднинг судьяси лавозимидан озод этилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!