Jahon, Yangiliklar

Президентнинг қизини интерпол қидирувга берди

Президентнинг қизини интерпол қидирувга берди

Интерпол Ангола прокуратураси талабига кўра Африканинг энг бой аёли Изабель душ Сантушни ҳибсга олишга халқаро ордер берди.

Португалия матбуоти Анголанинг собиқ президенти қизига нисбатан жиноий иш қўзғатилиши фирибгарлик, пул ўғирлаш, савдога сунъий таъсир ўтказиш ва пул ювиш каби айбловлар билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини хабар қилди. Луса ахборот агентлигининг таъкидлашича, ҳибсга олиш ордерида душ Сантуш кўпинча Португалия, Буюк Британия ва Бирлашган Араб Амирликларида бўлиши айтилган.

Миллиардернинг атрофидагилар Рейтер агентлигига юборган баёнотида, душ Сантушнинг адвокатлари ҳозирча Интерпол маълумотлар базасида ордер берилгани ҳақида ҳеч қандай эслатма топмагананини иддао қилмоқда.