O‘zbekiston

Тошкентдаги бешта кўчада ҳаракат вақтинча тўхтатилади

Тошкентдаги бешта кўчада ҳаракат вақтинча тўхтатилади

Тошкент шаҳрида югуриш мусобақаси бўлиб ўтиши муносабати билан бир қатор кўчалар вақтинча ёпилади. Бу ҳақида пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, шаҳарда “Мен ғолиб” оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан 19-феврал куни соат 07:00 дан соат 09:30 гача:

  • Халқлар дўстлиги санъат саройи олди майдонидан Фурқат кўчаси бўйлаб Бешёғоч кўчаси кесишган жойигача;
  • Бешёғоч кўчаси бўйлаб Ислом Каримов кўчаси билан кесишган жойигача;
  • Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишган жойигача;
  • Амир Темур шоҳ кўчаси бўйлаб Амир Темур хиёбони айланма йўли бўйлаб Ислом Каримов кўчаси билан кесишган жойигача,
  • Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Халқлар дўстлиги санъат саройи олди майдонигача бўлган кўчаларда автомобилларнинг ҳаракатланишига вақтинчалик чекловлар ўрнатилади.
  • «Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этамиз ва юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз», дейилган хабарда.