Лиз Трас Россия олигархларига қарши санкциялар дастурини бошлаганига анча вақт бўлди. У ўзининг интервюсида Россия Украинага бошлаган уруш сабабли эндиликда Россияннг юқорил элитасига жиддий санкциялар қўлланишига ишора қилди. Бу ҳақида «The Guardian» хабар берди.
«Биз олигархларнинг шахсий самолётларини нишонга оламиз, биз уларнинг мулкларини нишонга оламиз, биз уларнинг бошқа мулкларини нишонга оламиз. Улар ҳеч қаерга яширина олишмайди», деди у Sky TV телеканалига.
Нашрнинг маълум қилишича, йигирма йил давомида Москва олтинлари Британия мулк бозорига, хусусий мактабларига, футбол клубларига оқиб келди. Россия саноати Лондонда капиталлаштирилди, ўнлаб компаниялар биржада рўйхатга олинган ва шаҳар банклари томонидан қарз савдоси ташкил этилган.
Шунингдек, Россия пуллари сиёсатга ҳам кириб келгани қайд этилган. Россиянинг собиқ молия вазирининг рафиқаси Лубов Чернухин консерваторларга шунчалик кўп пул берганки, у Британия тарихидаги энг йирик аёл сиёсий донор сифатида танилган.
«Украина урушининг юбилейи яқинлашар экан, Владимир Путин режимидан молиявий манфаат кўрганларнинг кучи ва таъсирини жиловлаш чоралари қанчалик самарали бўлганини сўраш вақти келди», дейилган хабарда.
Маълум бўлишича, Роман Абрамович сотиб олган Кенсингтон сарой боғидаги 150 миллион фунтлик уй Кипрда рўйхатдан ўтган компания орқасида яширинган. Худди шундай, Hamstone House – 7 миллион фунт стерлинглик Суррей саройи илгари магнат Олег Дерипаска билан боғлиқ бўлиб, унинг мулки бошқа Кипр компанияси томонидан яширинган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!