Президент қарори билан бир қатор вазирликларга вазир ўринбосарлари тайинланди. Шунингдек, вазирликлар тасарруфидаги ташкилотларга раҳбарлар тайинланган. Бу ҳақида «Нигоҳ» телеграм каналида хабар берилди.
Президент қарори билан:
Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари этиб тайинланганлар:
- Илҳом Норқулов
- Эркин Рустамов
- Адиз Бобоев
- Анвар Каримов
- Дилшод Султанов
- Гулнора Рахимова
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланганлар:
- Нозимжон Холмуродов (биринчи ўринбосар)
- Олимхон Рустамов
- Хуррам Тешабаев
- Ойбек Хамраев
- Сарвар Хамидов
- Бадриддин Абидов
Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари этиб тайинланганлар:
- Умид Мадаминов
- Ахадбек Хайдаров
Миршод Курбанов Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси раиси лавозимига;
Фаррух Пулатов Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига;
Лутфулло Умурзаков Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бошқа ишга ўтиши муносабати билан:
- Омонулло Насритдинходжаев Молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан;
- Жамшид Абруев, Одилбек Исаков Молия вазирининг ўринбосарлари лавозимларидан;
- Мирзохид Убайдуллаев Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари – Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимидан озод этилди.
Президент қарори билан:
- Улуғбек Мурадов Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги директори лавозимига;
- Мурат Мирзаев Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори лавозимига;
- Дилшод Саттаров Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори лавозимига;
- Улугбек Эгамов Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Бахтиёр Раҳимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Бундан ташқари Президент қарори билан бир қатор ташкилотларга масъул раҳбарлар тайинланган. Унга кўра:
- Бахром Шарипов Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимига;
- Иброхим Эргашев Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори лавозимига;
- Хусниддин Каримов Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги директори лавозимига;
- Аброл Вахабов Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилганлар ҳам манба томонидан эълон қилинди:
- Шухрат Мирзаев, Мақсуд Рузметов ва Алишер Тураев қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосарлари лавозимларидан;
- Шухрат Джаббаров ва Баходир Исаев Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосарлари лавозимларидан;
- Абрар Акбаров Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан;
- Эркин Хайитов Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш кўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан;
- Миряшин Сагатов Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш кўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!