Ўзбекистон Сурияга инсонпарварлик ёрдами юборди. Мазкур ёрдам Ўзбекистоннинг Сурияда зилзила содир бўлганидан бери эълон қилган илк расмий гуманитар ёрдамидир.
Қайд этилишича, 21 феврал куни президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан Суриянинг зилзиладан жабр кўрган аҳолиси учун инсонпарварлик ёрдами юборилган.
Қарийб 50 тоннага яқин юборилаётган инсонпарварлик ёрдами юки рўйхатига ҳаётий зарур восита ва маҳсулотлар киритилган.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Ўзбекистон Туркияда рўй берган кучли зилзиладан жабр кўрганларга гуманитар ёрдам ҳамда табиий офат оқибатларини бартараф этишда иштирок этиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бир гуруҳ қутқарувчилари жўнатган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!