Ижтимоий тармоқларда «Qarshi city»да фуқаро юқори қаватдан тушиб кетиб вафот этганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Кейинчалик Бош прокуратура ҳолатга муносабат билдириб, Қарши шаҳар прокурори бошчилигида тезкор-тергов гуруҳи томонидан воқеа жойи кўздан кечирилаётгани ҳақида маълумот берди.
Қўшимча маълумотларга кўра, 21 февраль куни соат 12-10 ларда Қарши шаҳрида яшаган 22 ёшли йигит («Alfraganus University» олий таълим муассасасининг талабаси) ота-онаси билан яшаб келган уйдан сабабсиз чиқиб, Наво М.Ф.Й.да жойлашган кўп қаватли уйнинг юқори қаватидан ўзини ташлаб юбориб, ўз жонига қасд қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ўтказилган.
Текшириш давомида 2019 йилда марҳум йигитнинг рухиятида ўзгариш бўлганлиги сабабли клиникада даволланганлиги, шу даврда ҳам ўз жонига қасд қилишга урунганлиги аниқланган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!