O‘zbekiston, Yangiliklar

Қашқадарёда фуқаро юқори қаватдан тушиб кетиб вафот этди

Қашқадарёда фуқаро юқори қаватдан тушиб кетиб вафот этди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда фуқаро юқори қаватдан тушиб кетиб вафот этганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳозирда Қарши шаҳар прокурори бошчилигида тезкор-тергов гуруҳи томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, марҳум фуқарони шахсига ва содир этилган ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Воқеа натижалари ҳақида қўшимча равишда хабар қилиниши айтилган хабарда.