Статистика агентлиги маълум қилишича, Ўзбекистонда ҳар 1000 нафар доимий аҳолига ўртача 95 та енгил автомобил тўғри келмоқда.
Идоравий маълумотларига кўра, 2023 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларга тегишли бўлган енгил автомобиллар сони 3,4 миллионтани ташкил этган.
Жисмоний шахсларга тегишли бўлган енгил автомобиллар ҳар 1000 нафар доимий аҳолига ўртача 95 та тўғри келган.
Шунингдек, агентлик 2022 йилда қанча янги енгил автомобиллар давлат руйхатидан ўтказилгани ҳақида маълумот берди.
Келтирилишича, 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси бўйича 287,1 минг дона янги енгил автомобиллар Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган.
- Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган – 93,6 % (268,7 минг дона)
- Хорижда ишлаб чиқарилган – 6,4 % эса (18,4 минг дона)
2022 йилда Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан 312 764 та янги автотранспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!