Қозоғистон ҳукумати холеранинг кириб келиши хавфи туфайли чегараларда назоратни кучайтирди.
Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология назорати қўмитасининг юқумли касалликларни эпидемиологик назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Роза Қўжапованинг сўзларига кўра, хавф Африка давлатлари ва Суриядан келмоқда.
Қўжапованинг аниқлик киритишича, сўнгги 10 йил давомида Қозоғистонда вабо касаллиги қайд этилмаган, шунга қарамай хавфсизлик нуқтаи назаридан чегара постларида шифокорлар келган фуқароларни кўрикдан ўтказмоқда.
«Агар одамлар чет элдан келиб, уларда ҳам худди шундай касаллик бўлса, эпидемияга қарши чоралар кўрилади ва улар изоляция қилинади», дейди у.
Кўжапова вабо одамдан одамга сув орқали юқадиган касаллик эканлигини эслатди. “Бугунги кунда тадқиқот натижаларига кўра, Қозоғистонда вабо эпидемияси хавфи йўқ”, дейди у Tengrinews’га берган интервьюсида.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!