Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар прокуратураси терговчиси пора билан қўлга олинди. Мазкур ҳолатни Бош прокуратура матбуот котиби Demokrat.uz журналистига тасдиқлади.
Маълумотларга кўра, айбланувчи порани шаҳар прокуратураси биносини қўриқловчи Миллий гвардия ходими орқали олмоқчи бўлган пайтда қўлга олинган.
Терговчи 9 минг доллар пора олмоқчи бўлганида ушлангани айтилмоқда, Ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилиши маълум қилинди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!