Ўзбекистонда Ai-80 русумли автобензин нархи 1-мартдан бошлаб 6 800 сўмдан шаклланади. Бу ҳақда “Дарё” нашри “Ўзбекнефтгаз” матбуот хизматига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, Ai-80 русумли автобензин нархини кескин ошишининг олдини олиш бўйича белгиланган “нол” ставкадаги аксиз солиғининг муддати 1 мартга қадар амал қилади.
13 декабрдан бошлаб Ai-80 бензинига аксиз солиғини бекор қилиш натижасида ўртача 6 800—7 500 сўмдан 5 700—6 000 сўмгача, ёки ўртача 1 100 сўмга арзонлашди.
2023 йил 1 мартда юқоридаги тартибларнинг амал қилиш муддати (имтиёзли давр) якунлангандан кейин аксиз солиғи ҳисобланиши ва биржада нархларнинг эркин (ўсиш даражаси чекланмасдан) шаклланиши ҳисобига Ai-80 русумли автобензин нархи ошиши кутилмоқда.
Нархлар ўзгариши ҳисобига “Ўзбекнефтгаз” тасарруфидаги АЙҚШларда 1 литр Ai-80 русумли автобензиннинг чакана нархи маҳаллий маҳсулот учун 6 800 сўмдан, импорт маҳсулоти учун 7 000 сўмдан шаклланади.
Ўзбекистон ҳудудида қиш фаслида об-ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши ҳамда автомобилларга газ қуйиш шохобчалари фаолиятига чекловлар жорий этилганлиги аҳолининг Ai-80 русумли автобензинига бўлган талаби таклифга нисбатан кескин ошишига олиб келди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!