O‘zbekiston, Yangiliklar

⚡️Яхши хабар: Бензин нархи оширилмайдиган бўлди

⚡️Яхши хабар: Бензин нархи оширилмайдиган бўлди

Аввалроқ, 1 мартдан бошлаб Аи-80 бензини нархи ошиши ҳақида хабар берган эдик. Президент матбуот котиби АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун акциз солиғини “ноль” ставкада қўллаш муддати йил охиригача узайтирилишини маълум қилди.

Қайд этилишича, Президент қарори билан жорий этилган ва 2022 йил 10 декабрдан бошлаб амал қилаётган АИ-80 русумли автобензин учун акциз солиғини “ноль” ставкада қўллашнинг амал қилиш муддати эртага, 2023 йил 1 март куни якунига етиши керак эди.

Давлат раҳбари томонидан бугун имзоланган қарорга мувофиқ, истеъмолчиларнинг нефть маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ҳамда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун акциз солиғини “ноль” ставкада қўллаш муддати 2023 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.