Бугун Остона шаҳрида АҚШ, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон давлатларининг ташқи ишлари вазирлари учрашув ўтказди.
Мазкур C5+1 шаклидаги ташқи ишлар вазирлари учрашувида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ҳам иштирок этди.
Учрашув юзасидан Ўзбекистон ТИВ вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Телеграм саҳифасида қуйидагиларни ёзиб қолдирди:
«Барқарор ўсиш, яшил энергия, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, минтақавий хавфсизлик ва бошқа масалалар бўйича мазкур платформа доирасида ўзаро ҳамкорлигимизни янада кенгайтиришга келишиб олдик».
Маълумот учун, Блинкен 28 феврал куни кечроқ Ўзбекистонга ташриф буюради. У Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган Г20 йиғилишида ҳам иштирок этади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!