O‘zbekiston, Yangiliklar

Тошкентнинг икки ҳудуди газ таъминотидан узилади

Тошкентнинг икки ҳудуди газ таъминотидан узилади

Тошкент тумани, Тутзор МФЙ ҳудудида таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақида «Ҳудудгаз Тошкент» матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент тумани, Тутзор МФЙ, Қадрдонлар кўчасида жойлашган мавжуд ер усти ўрта босимли Д-57ммли газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан жами 84 та аҳоли ва 2 та улгуржи истеъмолчиларида жорий йил 28-феврал куни соат 09:00 дан 17:00 га қадар табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Шунингдек, Олмалиқ шаҳри, Юлдуз МФЙ, Машраб кўчасида жойлашган мавжуд ер ости паст босимли Д-57ммли газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Юлдуз, М.Бехбудий ва Х.Олимжон МФЙларда жами 2287 та аҳоли ва 14 та улгуржи истеъмолчиларида жорий йил 28-феврал куни соат 08:00 дан 17:00 га қадар табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг газ таъминоти қайта тикланиши маълум қилинган хабарда.