Туркиянинг табиий офатларни бошқариш агентлиги – АФАД чоршанба куни эрталаб маълум қилишича, Туркияда содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони 45 089 кишига етди.
6-феврал куни 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзилалар 11 вилоят – Адана, Адияман, Диярбакир, Элазиг, Ҳатай, Газиантеп, Қаҳраманмарас, Килис, Малатя, Османия ва Шанлиурфада содир бўлди.
Туркияда 13 миллиондан ортиқ одам зилзиладан жабр кўрди, шунингдек, Сурия шимоли-ғарбидаги зилзилада ҳам кўплаб инсонлар ҳалок бўлди.
Сешанба куни Туркия президенти кучли зилзилалар ортидан мамлакат жанубий минтақасини реконструкция қилишга ваъда берди.
Режеп Таййип Эрдўған зилзилалар эпицентри бўлган Қаҳраманмарас вилоятининг Элбистон туманида бўлиб ўтган матбуот брифингида “Чиркиндиларни олиб ташлаш ишлари якунланиши билан минтақамизни қайта қуриш ва жонлантиришни бошлаймиз”, деди.
“Бир неча ой ичида биз бутун зилзила зонасида 309 минг уй, жумладан, қишлоқ уйлари қурилишини бошлаймиз”, — дея қўшимча қилди у.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!