Блинкен Лавров билан Г20 давлатлари вакилларининг учрашувида Россия Федерациясини START шартномаси бўйича қарорни бекор қилишга чақирди. Бу ҳақида Assosiated Press нашри хабар берди.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Г20 ташқи ишлар вазирлари йиғилишида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан суҳбат чоғида Москвани Россиянинг Стратегик ҳужум қуроллари бўйича Шартномадаги (START) иштирокини тўхтатиш қарорини қайта кўриб чиқишга чақирди.
“Блинкен Лавров билан суҳбатда уч жиҳатга эътибор қаратди: у АҚШ Украинани можарога барҳам бериш учун қанча вақт керак бўлса, қўллаб-қувватлашини айтди, Россия STARTдаги иштирокини тўхтатиш қарорини бекор қилиши кераклигини айтди ва Москва ҳибсга олинган америкалик Пол Уиланни қўйиб юбориши керак», – дея хабар берди манба.
Агентлик манбасига кўра, Блинкен ва Лавров ўртасидаги суҳбат тахминан 10 дақиқа давом этган.
Шунингдек, мазкур суҳбатдан сўнг БМТ вакили Стефан Дюжаррик ўзининг муносабатини билдирди.
БМТ Москва ва Вашингтон ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқот учун ҳар қандай имкониятни олқишлайди, дейди Стефан Дюжаррик брифингда.
«Россия Федерацияси ва Қўшма Штатлар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот учун ҳар қандай имконият мамнуният билан қабул қилиниши керак. Биз ҳар доим юзма-юз муҳокама қилиш энг яхшиси деб ҳисоблаганмиз», – дейди Дюжаррик.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!