Деворларга синтетик дори воситалари “граффити”ни чизиб, уларни электрон савдо қилган шахс ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақида Тошкент вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, гиёҳвандлик воситаларини турли йўллар билан муомалага киритилиши ва шу каби жиноятлар билан боғлиқ ҳолатларни фош этиш ҳамда олдини олиш борасида Тошкент вилояти ички ишлар Бош бошқармаси томонидан турли тадбирлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Чирчиқ шаҳрида ИИО пост-патрул хизмати ходими ва профилактика инспектори томонидан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбири давомида, 2000-y.t. фуқаро S.B.ning яшаш хонадони кўздан кечирилган.
Хонадондан, бир нечта кичик селафан ўрамларида синтетик гиёҳвандлик воситаси, 3 та идишда рангли бўёқлар ва кичик ҳажмни ўлчовчи тарози ҳамда бошқа
буюмлар, далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб олинган.
Суриштирувлар давомида аниқланишича, ушбу шахс синтетик гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланиб, шаҳардаги бино деворларига ушбу воситани электрон сотиб олиш мумкин бўлган сайтларнинг «граффит»манзилларни чизиб келган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ томонидан қўшимча суруштирув ишлари олиб борилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!