O‘zbekiston, Yangiliklar

​​Москвага учаётган самолёт Тошкент аеропортига фавқулодда қўнди

​​Москвага учаётган самолёт Тошкент аеропортига фавқулодда қўнди

​​Москвага учаётган самолёт Тошкент аеропортига фавқулодда қўнди. «Uzbekistan airports» бу бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, “Аерофлот” авиакомпаниясининг Деҳли — Москва йўналиши бўйича AFL233 рейси самолёти Тошкентга фавқулодда қўнишни амалга оширди. Самолёт маҳаллий вақт билан соат 09:30 да Тошкент аеропортига қўнди.

Қўнишга аппендицит хуружига учраган Ҳиндистон фуқароси сабаб бўлган. Экипаж йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли муқобил аеродромга қўнишга қарор қилди.

Аеропортга қўнгач, йўловчи тез ёрдам машинасида олиб кетилган ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббий муассасага ётқизилган.