Бугун 5 март куни «Mittivine» номи билан танилган Фарҳод Маннопов вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Бош прокуратура матбуот котиби блогернинг вафоти бўйича муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 26 ёшли Фарход Маннапов (Миттивине) ўтказилган жаррохлик амалиётидан кейин вафот этганлиги ҳолати юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Текширув доирасида шифокорларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви тайинланган.
Ф.Маннаповнинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилганлиги, иш доирасида шифокорлар ушлангани ёки қамоққа олинганлиги ҳақида тарқалаётган хабарлар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди, дейилади хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!