O‘zbekiston

«Mittivine» Фарҳод Маннопов вафот этди

«Mittivine» Фарҳод Маннопов вафот этди

Таниқли блогер «Mittivine» тахаллуси билан танилган Фарҳод Маннопов оламдан ўтди. Бу ҳақида марҳумнинг яқин дўстлари хабар берган.

Маълум бўлишича, блогер 5 мартга ўтар кечаси вафот этган. Аммо унинг ўлим сабаби қайд этилмаган.

Фарҳод Маннопов ўзининг халқона ҳазиллари, жамият ва оила билан боғлиқ вайнлари билан ҳамманинг қалбидан чуқур жой олиб улгурган эди. Ўзининг «Littlelar» жамоаси билан ўзбек вайнсферасида катта ўзгариш қила олган блогер сифатида танилганди.

Demokrat.uz таҳририяти марҳум яқин кишиларига ва оиласига ҳамдардлик билдиради.