O‘zbekiston, Yangiliklar

Фарғонада икки фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этди

Фарғонада икки фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этди

Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳрида яшаган Б.Эралиев таниши А.Аминжонов билан номаълум моддадан захарланиши оқибатида вафот этишганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилмаганлиги ҳақида видеомурожаат эълон қилинган. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси муносабат билдирди.

Аниқланишича, 26.12.2022 йилда Фарғона шаҳар ИИО ФМБнинг навбатчилик қисмидан Фарғона шаҳар, А.Яссавий кўчаси, 6-уй, 39-хонадонда яшаган Б.Эралиев танишлари А.Аминжонов ва Х.Мухторовлар билан бирга номаълум моддадан захарланиб, Б.Эралиев ва А.Аминжоновлар воқеа жойида вафот этишганлиги, Х.Мухторов эса оғир аҳволда шифохонага ётқизилганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Мазкур хабарга асосан, ҳодиса жойи шаҳар прокурори раҳбарлигида, суд тиббий экспертиза бўлими эксперти, тезкор-тергов гуруҳи, ФВБ Фарғона шаҳар бўлими, СЭО ва ЖСХ шаҳар бўлими ва “Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ шаҳар бўлими ходимларидан иборат мутахассислар иштирокида кримтехника воситалари ёрдамида кўздан кечирилган.

Мурдалар кўздан кечирилганида, уларда ташқи тан жароҳатлари ва улардан қолган излар аниқланмаган.

Терговга қадар текширув натижасига кўра, фуқаролар Б.Эралиев ва А.Аминжоновларнинг ис газидан заҳарланиб вафот этганлиги ҳолати бўйича Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатиш рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Мазкур қарорнинг қонунийлиги ўрганилиб, бекор қилинган ва ҳозирда қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.