Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳийн Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Чжан Минг билан учрашувда Теҳроннинг ШҲТга аъзо бўлиш ва ташкилот фаолиятида фаол иштирок этиш қатъиятини тасдиқлади.
“Ҳусайн Амир Абдуллоҳийян бугун, душанба куни тушдан кейин ШҲТ Бош котиби Чжан Минг ва унга ҳамроҳлик қилаётган делегация билан учрашувда Эрон Ислом Республикасининг ШҲТда иштирок этиш ва фаол роли масаласидаги қатъияти ва жиддийлигини қайд этди”, — дейилади хабарда.
Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги ўзининг телеграм каналида эълон қилинган баёнотда маълум қилди.
Қайд этилишича, ТИВ раҳбари ташкилот раҳбариятига Эроннинг кириш жараёнига ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирган.
Департамент маълумотларига кўра, ШҲТ Бош котиби, ўз навбатида, Эрон ташкилотда муҳим рол ўйнаши ва бошқа аъзолар билан муносабатларни ривожлантириши мумкинлигини таъкидлади.
2022 йил 15 сентябрда Эрон томони Самарқандда ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш бўйича мажбурият меморандумини имзолаган эди, 27-ноябрда эса миллий парламент Эроннинг ташкилотга кириши тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. Мажбурият меморандуми тўғрисидаги қонун лойиҳаси 2023-йил 25-январда қабул қилинган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!