Журналист ва шоир Акмал Тошев вафот этди. Бош прокуратура ҳолат бўйича текширув ўтказилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, шу йилнинг 8 март куни 37 ёшли журналист Акмал Тошев вафот этганлиги юзасидан Бектемир тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмокда.
Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, А.Тошевнинг ўлими «Юрак тампонадаси, ўпка артерияси аневризмасининг ёрилиши, юрак туғма нуқсони, юрак бўлмачалари дефекти»дан келиб чиққан.
Маълумот ўрнида, шоир ва журналист Акмал Тошев 1985 йил 6 апрелда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Оқтош қишлоғида туғилган. 1992-2003-йиллар қишлоқдаги 41 умумтаълим мактабида ўқиган. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида журналистика факултетида бакалавр йўнилишини (2004-2008), магистратура босқичида (2011-2013) таҳсил олган. “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталари таҳририятида бўлим муҳаррири лавозимида ишлаган.
А.Тошевнинг қатор марказий газета ва журналларда шеърлари чоп этилган. “Моҳият лаҳзалари” (2008), “Фариштали кунлар” (2011) номли шеърий тўпламлари нашр этилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!