Jahon, Siyosat

Озарбайжон давлат чегараси яқинида содир этилган провокация учун Эронга нота жўнатди

Озарбайжон давлат чегараси яқинида содир этилган провокация учун Эронга нота жўнатди

Эрон элчиси Сеййид Аббос Мусеви шанба куни икки давлат чегараси яқинида содир этилган провокация муносабати билан Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди.

Бу борада Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлигида қўшма баёнот берилди.

Хабарда айтилишича, 2023 йилнинг 11 март куни соат 09:44 дан 10:26 гача Эрон Ислом Республикасига тегишли ҳарбий самолёт Озарбайжон-Эрон давлат чегараси бўйлаб Зангилон вилояти йўналиши бўйича 2023 йилда узлуксиз парвоз қилган.

Самолёт икки давлат ўртасидаги давлат чегарасидан 3-5 км масофада, ҳатто айрим ҳолларда давлат чегарасидан ҳам учиб ўтган.

Эрон Ислом Республикаси ҳарбий самолётининг икки давлат ўртасидаги давлат чегарасига бундай яқинлашиши ва чегара чизиғи бўйлаб парвоз қилиши халқаро миқёсда қабул қилинган қўшни давлат ҳарбий самолётларнинг давлатга яқинлашаётгани ҳақида олдиндан огоҳлантириш амалиётига зид бўлиб, чегара фуқаро авиацияси хавфсизлигига таҳдид солади ва икки томонлама муносабатларни янада кескинлаштиришга хизмат қилади.

Озарбайжоннинг озод қилинган ҳудудлари яқинида ҳарбий самолётнинг ярим соатдан ортиқ парвози Озарбайжонга нисбатан провокация ва нодўстона хатти-ҳаракатлар деб ҳисобланган.

11 март куни Эрон Ислом Республикасининг Озарбайжон Республикасидаги элчиси Сейид Аббос Мусавий Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, унга норозилик нотаси топширилди.