Hodisa, O‘zbekiston

Тошкентда содир бўлган ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этди

Тошкентда содир бўлган ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этди

2023 йилнинг 11 март куни соат тахминан 13:00 ларда Олмазор тумани, Аҳмад Дониш кўчасидаги “Тахтапул” кўприги устида, ҳайдовчи 2002 йилда туғилган С.Ю. “Чанган” русумли, давлат рақам белгиси 01 В 043 УБ бўлган автомашинани бошқариб кетаётиб, йўл четида ҳаракасиз тўхтаб турган ҳайдовчи 1981 йилда туғилган Б.К.га тегишли «Матиз» русумли, давлат рақам белгиси 01 Н 041 УБ бўлган автомашинаси билан тўқнашув содир этиб, бошқарувни йўқотиб, бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи 1984 йилда туғилган Ф.Х.нинг “Cобалт” русумли, давлат рақам белгиси 80 В 397 РА бўлган автомашинасига урилган.

ЙТҲ натижасида «Матиз» автомашинаси йўловчилари: 1984 йилда туғилган T.A. ҳамда 2002 йилда туғилган A.Г. олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.