Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Эрон Президенти Иброҳим Раисий билан учрашди. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Эрон Президентига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказилган.
Бахтиёр Саидов: «Ишончимиз комилки, ҳамкасбим, Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Абдуллаҳиён Жаноби Олийлари билан биргаликда ҳамкорлигимиз салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш бўйича барча зарур чораларни кўрамиз», деб ёзган мазкур ташриф доирасида.
Эслатиб ўтамиз, мазкур музокаралар чоғида савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва транспорт-коммуникация соҳасидаги ўзаро алоқаларни фаоллаштириш истиқболлари муҳома қилиниши кутилган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!