Фарғонада ёш болаларни тиланчилик қилишга мажбурлаган аёлга низбатан жиноий иш очилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Жорий йилнинг 1-март куни ИИОга келиб тушган хабарга кўра, Қўқон шаҳрида яшовчи 29 ёшли аёл 18-феврал куни шаҳарнинг Амир Темур кўчасида жойлашган тунги клуб олдида вояга етмаган икки нафар қариндошларини тиланчилик қилишга мажбур қилган.
Эътиборлиси, айнан шу аёл аввал ҳам ҳудди шундай иши туфайли маъмурий жавобгарликка тортилиб, жарима тўлаган.
«18-феврал куни дискотекага тиламчилик қилгани бордик. Биз буёқда беркиниб турдик, болалар ишлаб, садақа сўраб юрди», — дейди қариндошларини тиламчиликка мажбурлаган аёл.
Ушбу ҳолат юзасидан аёлга нисбатан Қўқон шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 127-1 моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!