O‘zbekiston, Yangiliklar

Сирдарё вилояти прокурори лавозимидан озод этилди

Сирдарё вилояти прокурори лавозимидан озод этилди

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоят прокурори Санжар Мавлонов жиноят устида қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош Прокуратура мазкур хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, Мавлонов ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаганини маълум қилган.

Маълумот учун, Санжар Абдураҳимович Мавлонов меҳнат фаолиятини 2006 йилда Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани прокуратураси терговчиси лавозимида иш ўрганувчиликдан бошлаб, туман прокуратураси терговчиси, Тошкент вилояти прокуратураси бўлим катта терговчиси, Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, Янгиер шаҳар прокурори, Қашқадарё вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2019 йилдан Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани прокурори лавозимида фаолият олиб борган.

Санжар Мавлонов 2020 йилнинг август ойида Ўзбекистон президентининг фармони билан «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган. 2022 йилнинг апрелида Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланган эди.