Хабарингиз бор, Президент Шавкат Мирзиёев Бойсун-Денов йўналишидаги йўллар сифати бўйича одамлардан тушаётган эътирозларни инобатга олиб, Сурхондарё йўлларида ўзи автомобил ҳайдаб кўрган эди.
Президент матбуот котиби эълон қилган видеода давлат раҳбари Сурхондарёнинг янги ҳокими Улуғбек Қосимовга қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан тушунтириш бераётганини кўриш мумкин.
Вилоят ҳокимлиги Президент автомобил бошқарган Сурхондарёдаги 111 километр йўлни таъмирлаш ишлари бошланганини маълум қилди.
Қайд этилишича, лойиҳа доирасида реконструкция қилинадиган автомобиль йўлининг умумий узунлиги 111 километр цементо-бетон қоплама бўлиб, вилоятнинг Бойсун, Бандихон, Қумқўрғон, Олтинсой ва Денов туманлари ҳудудидан ўтади.
Бугунги кунда қурилиш объектида асос ишлари бажарилмоқда. Ҳозирда объектга 70 тадан ортиқ махсус машина ва механизм ҳамда 120 нафар ишчи ходим жалб қилингани айтилган хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!