O‘zbekiston, Yangiliklar

Шавкат Мирзиёев Анқарага етиб борди

Шавкат Мирзиёев Анқарага етиб борди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Анқара шаҳрига келди.

Эсенбоға халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Анқара музофоти раҳбарияти ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, давлат раҳбари Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашув ўтказади.

Эртага, 16 март куни Президентимиз Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда саммитида иштирок этади.