Навоий вилоятида истеъмолга яроқсиз бўлган гўшт маҳсулоти аниқланди. Бу ҳақида ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
14 март куни соат 02:20да Кармана туманида жойлашган «Самарқанд» ЙПХ масканида «Бухоро-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келаётган, Бухоро вилояти, Қоракўл туманида яшовчи 1976 й.т., фуқаро У.Б. бошқарувида бўлган «ГАЗ ” русумли автотранспорт воситасининг юкхонасида ветеринария-санитария ҳужжатларсиз, суякдан ажратилган, йирик шохли молга тегишли бўлган жами 1000 кг. лаҳим гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланган.
Ушбу гўшт маҳсулотларни Навоий вилояти ҳайвонлар касалликлар ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги маркази экспертиза лабораториясининг 2023 йил 14 март кунидаги хулосасига кўра, истеъмолга яроқсиз эканлиги маълум бўлиб, ёқиш йўли билан йўқ қилинди.
Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ҳамда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!