O‘zbekiston, Yangiliklar

Наврўз байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Наврўз байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Президент фармонига кўра, 2023 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди.

Шунга кўра, Наврўз байрами муносабати билан 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 5 кун, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар – 4 кун дам олади. Дам олиш кунлари қуйидагилар:

  • 18 март (шанба) – 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни;
  • 19 март (якшанба) – дам олиш куни;
  • 20 март (душанба) – дам олиш куни;
  • 21 март (сешанба) – Наврўз байрами;
  • 22 март (чоршанба) – дам олиш куни.