Hodisa, O‘zbekiston

Хоразмда ҳоким ўринбосари ЙТҲ оқибатида вафот этди

Хоразмда ҳоким ўринбосари ЙТҲ оқибатида вафот этди

Хоразм вилояти Гурлан тумани ҳокимининг ўринбосари Умиджон Жумагалдиев ЙТҲга учраши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.

Аниқланишича, Урганч шаҳар, Бахтли келажак кўчаси, 13 йўлак, 52 уйда яшаган 1990 йилда туғилган Гурлан тумани ҳокимининг ўринбосари Жумагалдиев Умиджон Усманбоевич, 17 март куни, соат 01:30 ларда 90 029 DAV давлат рақам белгили “Nexia 3” русумли хизмат автомашинасини 4Р160-сонли “Урганч – Гурлан” автомабиль йўлининг Урганч тумани, “Ўрта дўрман” маҳалласи ҳудудидан ўтган 9 км.да Урганч тумани томонга қараб ҳаракатланиб бориб, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб бораётган фуқаро Ш.Собиров бошқарувидаги “XSMG GR180” русумли, 90 JA 780 давлат рақам белгили юк автомашинасини орқа ўнг томон ғилдирагига уриб, бошқарувни йўқотиши натижасида автомабиль йўлидан чиқиб кетиб, йўл четидаги дарахтга урилиб, йўл – транспорт ҳодисаси содир қилган.

Оқибатда Умиджон Жумагалдиев олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.

Йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан суд – тиббий, суд – автотехника ва суд – трасологик экспертизалари тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Урганч туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.