O‘zbekiston

Ўзбекистонда пиёз экспортига қўйилган чеклов олиб ташланди

Ўзбекистонда пиёз экспортига қўйилган чеклов олиб ташланди

Ўзбекистонда пиёз экспортига қўйилган чклов бекор қилинди, дея хабар бермоқда Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 2023-йил 15-мартдан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати пиёз нархи барқарорлашганлиги сабабли пиёз экспортига қўйилган вақтинчалик чекловни бекор қилган.

Маълумот учун, пиёз нархининг кескин ўсиши, аҳолининг ички истеъмол талабини қондириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ҳукумат топшириғи билан Ўзбекистон Республикасида 2023-йилнинг 1-апрелига қадар пиёз экспортига вақтинча чеклов ўрнатилган эди.