Россия чегараларида НАТОга аъзо давлатлардан 300 мингга яқин ҳарбий хизматчилардан иборат армия жойлаштирилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Американинг Politico газетаси хабар берди.
Режани амалга ошириш учун ҳарбийлар, улар учун жиҳозлар, шунингдек, ўқ-дориларни тайёрлаш керак бўлади, дея таъкидлайди нашр. Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатилаётгани сабабли ўқ-дорилар етишмаслигини ҳисобга олиб, буни амалга ошириш осон бўлмаслиги тахмин қилинган.
«Ўқ-дориларнинг ҳозирги истеъмол даражаси уларнинг ишлаб чиқариш даражаси билан таққосланмайди», дейди НАТО Бош котиби Янс Столтенберг.
Қўшин юбориш тўғрисидаги қарор баҳорда тақдим этилади, дейилади мақолада. Ёзнинг ўрталарига келиб, кутилганидек, ниятлар келишиб олинади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!