2 ойда 11 минг нафар хорижликлар даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-февраль ойларида 871 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича:
- қариндошларни йўқлаш – 777,6 минг киши
- дам олиш – 58 минг киши
- хизмат юзасидан – 16,9 минг
- даволаниш – 11 минг киши
- тижорат – 5,5 минг киши
- ўқиш мақсадида – 2 минг киши
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!