Quacquarelli Symonds – QS World University Rankings халқаро рейтинг агентлиги 2023-йилги дунё университетларининг “Фан соҳалари рейтинги” (Subject Rankings) натижаларини эълон қилган. Ўзбекистоннинг икки университетиу ҳам мазкур рейтингдан жой олган. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий университети ва “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари” Миллий тадқиқот университети 4 та (замонавий тиллар, математика, физика ва астрономия, атроф-муҳит) фан бўйича ТОП-500 олий таълим муассасалари қаторидан ўрин эгаллаган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон олийгоҳлари илк бор соҳалар бўйича рейтингда иштирок этган. “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари” Миллий тадқиқот университети “Муҳандислик ва технология” соҳаси бўйича рейтингда 451–500-ўрин ва “Табиий фанлар” бўйича 501–520-ўринни қўлга киритган.
Ўзбекистон миллий университети 2022-йилги рейтингда “Математика” соҳасида 451–500-ўринда кўрилган бўлса, бу йил шу йўналиш бўйича 100 поғона юқорига кўтарилган.
“QS World University Rankings by Subject” – дунё университетларини 51 та фан соҳаси бўйича иш берувчилар ва халқаро илмий жамият ўртасида ўтказиладиган сўровнома, яъни фан соҳаларида олий таълим муассасасининг нуфузи, “Scopus” халқаро илмий-техник маълумотлар базасида нашр этилган илмий мақолаларга иқтибослар ва “Xirsh” индекси, шунингдек халқаро ҳамкорлик кўрсаткичларини International Research Network (IRN) маълумотларининг баҳоланишини назарда тутади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!