Қаршининг собиқ ҳокими Жамшид Фозилов 2022-йилнинг октябрида қамоққа олинган эди. Олий суд матбуот хизмати унга тайинланган суд ҳукмини эълон қилди.
Маълум қилинишича, Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 2023-йил 10-мартдаги ҳукми билан Жамшид Фозилов Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а” банди, 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 2-қисми “а” банди, 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” банди ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.
Унга Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш)га асосан 2 йил муддатга мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Айни пайтда судланувчи томонидан ушбу ҳукм устидан берилган апелляция шикояти Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстансиясида кўриб чиқиш учун расмийлаштирилмоқда.
Маълумот ўрнида, Жамшид Фозилов 2016—2019-йилларда Қарши шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!