Германия авиация ҳукумати томонидан 23-март куни Германия аеропортларида авиация соҳаси ходимларининг 27 март куни бир кун давомида (00:00 дан 23:59 гача) иш ташлаши эълон қилиниши муносабати билан авиакомпанияларнинг тижорий рейсларини бекор қилиш бўйича кўрсатма берилди. Ушбу вақт мобайнида Франкфурт-на-Майн халқаро аеропорти фаолияти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Uzairways матбуот хизмати хабар берди.
Шу муносабат билан, Тошкент-Франкфурт-Тошкент йўналиши бўйича HY231/232 рейслари фақат 27-март куни бекор қилинади ва йўловчилар 29-март куни навбатдаги HY231/232 рейслари билан ўз манзилларига етказилади:
- Тошкентдан учиш маҳаллий вақт билан (Тошкент) соат 09:45 да;
- Франкфуртга келиш маҳаллий вақт билан (Франкфурт) соат 13: 40 да;
- Франкфуртдан учиш маҳаллий вақт билан (Франкфурт) соат 15:10 да;
- Тошкентга келиш маҳаллий вақт билан (Тошкент) эртаси куни соат 00:25 да.
«Йўловчилардан юзага келган вазиятни тўғри тушунишларини сўраймиз», дейилади хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!