Ижтимоий тармоқларда “Поезд темирйўл рельсида одамни босиб кетди” номли хабар эълон қилинган. Транспорт прокуратураси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 24 март куни соат 16:00 ларда 053-сонли “Қўнғирот-Тошкент” йўналишидаги йўловчи поезди “Элликқалъа-Тўрткўл” бекатлари оралиғи 552-км. 5-тўсиғида ҳаракатланиб ўтаётган вақтида 1979 йил туғилган фуқаро Х.Ш.нинг эҳтиётсизлиги натижасида поезд йўлига чиқиб қолган ва натижада поезд босиб кетканлиги аниқланган.
Олган тан жароҳатлари натижасида фуқаро Х.Ш. воқеа жойида вафот этган.
Бош прокуратура матбуот котибининг маълум қилишича, “Қўнғирот-Тошкент” йўналишида ҳаракатланган йўловчи поезд одамни босиб кетганлиги ҳолати юзасидан Оролбўйи транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!