Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшаган бир оиланинг 4 нафар аъзоси газ портлашидан ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.
Қайд етилишича, шу йилнинг 17 март куни соат 05:00да Каттақўрғон тумани, “Мадраса” маҳалласида яшаган А.Р. уйидаги табиий газга мўлжалланган иситиш печини эҳтиётсизлиги билан нотўғри ўт олдирганлигидан келиб чиққан қисқа муддатли чақнаш кузатилганлиги оқибатида А.Р, турмуш ўртоғи К.Ф, набиралари И.А. ҳамда О.А.лар 50 – 60 % куйиш жароҳатлари билан даволаниш учун туман тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.
26 март куни К.Ф. Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмасида, вояга етмаган И.А. ва О.А. лар РШТЁИМ Самарқанд филиалида вафот этган. Бир кун ўтиб, 27 март куни А.Р. Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Терговга қадар текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!