Тошкент шаҳри, кеча, 2 апрел куни кучли ёмғир билан юзлашди. Ёмғир ортидан кўчалар сувга тўлиб, автотранспорт ҳаракатида йирик ноқулайликлар юзага келди.
Одамларнинг қайиқда сузиб юргани, қармоқ қуриб ўтиргани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда кулги билан қабул қилинган бўлса, балконлар қулаб тушиши, автобусларнинг ичига сув кириши ва кўплаб ҳовлиларнинг сув остида қолиши аянчли баҳоланди.
Маълум қилинишича, Тошкентда бир неча соат ичида ойлик ёғиннинг учдан бири ёғиб қўйган.
2 апрель куни Ўзгидромет биноси олдидаги «Тошкент-Обсерватория» кузатув майдончасида умумий 22 мм ёғин ёққан. Бу, апрел ойи давомида ёғиши керак бўлган ёғиннинг учдан бир қисмига тенг дегани.
Чақмоқ-момақалдироқли ёғинлар жуда ҳам нотекис тақсимланади. Кеча ҳам Тошкентда ҳаттоки жуда ҳам кам ёмғир кузатилган жойлар билан бир қаторда 22 мм дан кўп ёғин кузатилган жойлар ҳам бўлган. Демак, кеча пойтахтда кузатувлар тарихида энг кўп ёғин кузатилмади.
Қурилиш норматив ҳужжатлари бўйича барча инфрструктураларни барпо этишда жойда кузатилган энг кўп ёғин қийматлари инобатга олиниб, қурилиш лойиҳалари ишлаб чиқилади. Дренаж, ирригация тизимлари шунга монанд танланади. Шунда кечаги пойтахтдаги каби нохуш оқибатлар рўй бермайди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!