Яккасарой ва Сергели туманларидан ўтувчи Бобур кўчасидаги кўприкнинг таъмирланиш жараёнида ичимлик сув тармоғини кўчириб ўтказиш ишлари амалга оширилади. Шу сабабли 2023-йил 17-апрелдан 19-апрел соат 9:00 гача шаҳримизнинг 4 та туманида ичимлик суви таъминоти тўхтатилди.
Сергели туманида: “Жун”, “Нўғойқўрғон”, “Қубайтепа”, “Юқори Дархон”, “Қут Барака”, “Суғдиёна”, “Қумариқ”, “Олтин Водий”, “Учувчилар” ва “Бунёдобод” маҳаллаларида.
Янгиҳаёт туманида: “Виқор”, “Ал-Фарғоний”, “Чорбоғ”, “Йўлдош”, “Янги Чоштепа”, “Чоштепа”, “Чортоқ”, “Иқбол”, “Файзли” ва “Тошкент” маҳаллаларида.
Яккасарой туманида: “Бошлиқ”, “Қушбеги” маҳаллаларида ва Бошлиқ 4-тор, Бобур, Нукус, А. Қаҳҳор кўчаларида.
Миробод тумани: “Темирйўлчилар”, “Заминобод”, “Биродарлик” маҳаллаларида.
«Ичимлик суви тўхтатилган ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади», дейилади хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!