O‘zbekiston, Yangiliklar

Бахтиёр Саидов Ташқи ишлар вазири лавозимига тасдиқланди

Бахтиёр Саидов Ташқи ишлар вазири лавозимига тасдиқланди

Бахтиёр Одилович Саидов Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллади. Бу бўйича Ўзбекистон Президентининг фармони тасдиқланди.

Бундан илгарироқ Бахтиёр Саидовнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил декабрь ойининг охирида президентнинг тегишли фармонлари билан Владимир Имамович Норов Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилганди. Унинг ўрнига халқ таълими вазири лавозимида ишлаган Бахтиёр Одилович Саидов ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.