O‘zbekiston

«Ўзгидромет» 9 та вилоят аҳолисини шошилинч огоҳлантирди

«Ўзгидромет» 9 та вилоят аҳолисини шошилинч огоҳлантирди

Жорий йилнинг 5-6 май кунлари Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда 22-25 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

5-7 май кунлари республика бўйича ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг айрим жойларида дўл ёғиши мумкин.

5-7 май кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:

  • Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
  • Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманларида;
  • Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пойариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
  • Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
  • Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
  • Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
  • Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
  • Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
  • Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.