Ижтимоий тармоқларда ИИБ ходими тиббий даволаш муассасасида беморга жисмоний куч ишлатгани билан боғлиқ видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 6 май куни Сурхондарё вилояти, Музработ тумани “Шаффоф” маҳалласида яшовчи С. Ж. туман ИИБга мурожаат қилиб, шу куни туманнинг “Янги хаёт” маҳалласида яшовчи фуқаро У. П. маст ҳолда яшаш уйига келиб унинг тинчлигини бузаётганлиги ҳақида берган хабарига асосан профилактика инспектори борган вақтда У.П. воқеа жойидан қочиб кетган.
Сўнгра, профилактика инспектори уни топиб, туман Тиббиёт бирлашмасидаги вақтинчалик мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктига олиб бориб жойлаштирган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Натижаси бўйича манфаатдор шахсларга тергов органи томонидан қўшимча равишда маълум қилинади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!