Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти буюртмачилигида 2023 йил 4 июль куни қуёш фотоэлектр станциясини харид қилиш ва ўрнатиш юзасидан1 млрд 650 млн сўмлик давлат хариди ўтказилган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан олиб борилган ўрганишда мазкур давлат харидида Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 32-моддаси (баҳолаш мезонлари ва тартиб-таомилларига тааллуқли қоидалар), 46-моддаси (давлат харидлари жараёнидаги чекловлар) талаблари бузилганлиги ва бошқа қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.
Хусусан, ушбу харидда иштирокчиларнинг таклифлари харид қилиш ҳужжатларида кўрсатилган баҳолаш мезонлари ва тартиб-таомилларига зид равишда баҳоланган.
Мазкур ҳолатлар бўйича 2023 йил 21 июль куни харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш тўғрисида буюртмачига тақдимнома киритилди ва қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига юборилди.
Агентликнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти томонидан 24 июль куни харид комиссиясининг баённомаси бекор қилинди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!