O‘zbekiston

Фарзанди 1-синфга бораётган ота-оналар учун муҳим хабар

Фарзанди 1-синфга бораётган ота-оналар учун муҳим хабар

1-синфга борадиган ўқувчилар учун “Президент совғаси” жамланмасини мактабларга етказиб бериш бошланди.

Бу йил 1-синфга чиқиши режалаштирилган 732 960 нафар болалар учун “Президент совғаси” хариди амалга оширилиб, туман бўлимлари орқали ҳудудларга етказилмоқда.

1-синф ўқувчиларига бериладиган “Президент совғаси” таркибида 12 турдаги ўқув қуроллари мавжуд:

— Ўқувчи сумкаси
— 12 дона дафтар
— Расм дафтари
— Акварель бўёқлари
— Рангли қоғоз
— Қаламдон
— Шарикли ручка
— Рангли қалам
— 2 дона оддий қалам
— Пластилин
— Елим
— 2 дона ўчирғич

“Президент совғаси” жорий йилнинг 25 августига қадар Вазирликнинг adm.maktab.uz электрон базасига киритилган болалар сонига мос равишда умумтаълим мактабларига етказилади